Сайт тест режиминде!

Қарақалпақстан Республикасы мектепке шекемги билимлендириў министрлигине қараслы мектепке шекемги билимлендириў мәкемелеринде “1-июнь Ҳалқаралық балаларды қорғаў” күнине бағышланған байрам кешеси болып өтти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг  2019-йил 23-майдаги “1-июнь Халкаро болаларни химоя килиш” куни муносабати  “Хар бир болага мехр эътибор” шиори остида ҳафталик ташкил этиш тўғрисидаги 14-14/1-329-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва барча туман шаҳар  мактабгача таълим бўлимларига етказилиб берилди.

Республика бўйича барча туман шаҳар  мактабгача таълим бўлимларига қарашли таълим муасасаларида байрам тадбирлари ташкил этилди ва юқори савияда ўтказилди.

Жумладан,   2019 йил 1-июнь куни Орол буйи минтакаси  болалари учун “Имкон” реабилитация  марказига эга давлат  куп тармокли мактабгача таълим муассасасида “Хар бир болага мехр эътибор” шиори остида “1-июнь Халкаро болаларни химоя килиш” кунига багишланган байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгашининг комитет бошлиғи Д. Қурбаниязов, Озбекстан Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси бошлиғи Х.Халимов, Нукус шахар хокими П.Турешов, Қорақалпоғистон Республикаси Макатбгача таълим вазири Ж.Уснатдинова, ҚР Давлат хавсизлик хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси  Нукус Давлат институти ректори Б.Утемуратов ва Қорақалпоғистон Республикаси “Ёшлар иттифоки” Кенгашининг ходимлари катнашдилар ва тарбияланувиларга байрам совғаларини топширишдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёш тамошобинлар театри ўз сахна куринишлари дастури ва Республикамизнинг тониқли хонанадолари “Айқулаш” ансамбли иштирокида катта байрам дастури ином этилди.

Хўжайли туманида хам 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан барча мактабгача таьлим муассаларида “Ҳар бир болага меҳр-итибор!” шиори остида байрам тадбирлари, расм танлови, спорт мусобоқалари   бўлиб ўтди. 1-июнь куни “Турон” дам олиш боғида болаларга катта тадбир уюштирилди. Тадбирга барча муассаса тарбияланувчилари, тарбиячилар фаол иштирок етти. Шунингдек,  Хужайли тумани 17-сон кўп тармоқли мактабгача таълим муассасаида хам байрам тадбири юқори савияда ташкил этилди. Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар  Кенгаши Раиси ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Хўжайли хокими ўринбосари Қ.Сейтмуратовлар қатнашдилар ва байрам совғаларини топширишдилар.

Байрам  тадбирлари Нукус шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли барча таълим муассасаларида хам ўтказилди. Жумладан, Нукус шаҳрида жойлашган 6-сонли санаторнный типдаги, 26-сонли кўп тармоқли  мактабгача  таълим муассасаида байрам кечаси ўтказилиб,  Қорақалпоғистон  Республикаси Жуқарғи Кеңгеси Комитет бошлиғи С.Турманов,  Қорақалпоғистон  Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Қорақалпоғистон  Республикаси мактабгача  таълим вазир ўринбосари Т.Байжанов,  Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари А.Худайбергенов, “Қизил ярим ой” жамияти Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши бошлиғи Д.Данияровлар ва ота-оналар қатнашдилар. Шунингдек,  Нукус шаҳар “Қумбуз аўыл” МПЖ жойлашган кам таъминланган оила болалари учун 48-сонли мактабгача таълим муассасасида   «Бахытлы балалық» мавзусидаги байрам кечаси ташкил этилди. Байрам кечасида тарбияланучиларга Қорақалпоқ Давлат қўғирчок театри “Үш торай” номли спектакили ином этилди, Қорақалпоқ Давлат Ёш тамошабинлар театри актерлари томонидан  түрли эртак  қаҳармонлари,  концерт дастурлари, китоб кургазмалари ва таниқли спортчилар мастер класс кўрсатиб беришдилар.  Кеча давомида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига  хомий ташкилотлар томонидан байрам совғаларини топширдилар.

Байрам тадбирлари барча туман ва шаҳар мактабгача таълим муассасаларида ўтказилди  ва  байрам кечалари Нукус шаҳридаги хамда “Амир Темур” истироҳат боғларида болалр учун бепул равишда маданий  тадбирлар, боалалар иштирокида концерт дастурлари ҳамда болалар ижодиёт кўргазмалари билан давом эттирилди



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: