Сайт тест режиминде!

Өзбекстан Республикасы Президенти маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раҳбарлигида 2020-йилнинг 8-январь куни утгазилган ёшлар билан сайёр қабулда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида С.Т.Турғунов тамонидан Мўйноқ тумани Мактабгача таълим ташкилотлари ёшлари билан оммовий қабул жараёнлари ўтказилди

Жорий йилнинг 8-январь куни муҳтарам Президентимизнинг маслаҳатчиси Т.А.Худайбергенов раҳбарлигида Мўйноқ тумани Маданиёт марказида ёшлар билан учрашув булиб утди.

Учрашувга Узбекстон Республикаси ва Қорақолпоғистон Республикаси барча вазирликлардан вазир уринбосарлари қатнашди ва уларга Туманнинг енг чекка қишлоқлари ёшлари билан учрашиш ва уларнинг, муаммоларини билиб, ва уларни бартараф етиш вазифалари белгилаб берилди.

Шу куни ёшлар билан ўтказилган сайёр қабул якунидан кейин куннинг иккинчи ярмида Ўзбекстон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг биринчи уринбосари Собитхон Тошпулатович Турғунов ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг биринчи уринбосари Тиркешбай Жумадурдиевич Байжанов  бошчилигида ёшлар билан учрашиш мақсадида тумандаги «ПАРЛОҚ ТЕКСТИЛ» МЧЖ ва Орол стадионига бориб ў ердаги ёшлар билан учрашди ва ҳаттоки стадиондаги машғулот утаётган ёшлар билан биргаликда узи ҳам футбол ва васкетбол уйинларини биргаликда уйнади.

9-январь куни Ўзбекстон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг биринчи уринбосари Собитхон Тошпулатович Турғунов ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг биринчи ўринбосари Тиркешбай Жумадурдиевич Байжанов  бошчилигида туманнинг енг чекка қишлоғи Уч-сай ОФЙ худудидаги 5-сонли МТТ, Таллы-өзек МФЙ ҳудудидаги 10-сонли МТТ, ва Тик-өзек ОФИ худудидаги 12-сонли Мактабгача таьлим ташкилоти ёшлари билан учрашув ўтказиб ташкилотда ўтилаётган дарс жараёнларига қатнашди. Ташкилотдаги ёшлар ва ҳудуддаги ёшлар билан сайёр қабул ўтказиб ўларнинг муаммолари билан ўртоқлашди ва Мактабгача таьлим ташкилотлари ёш ходимларининг мурожаатларини тинглаб, мактабгача таълим ташкилотидаги ходимларининг кўпчилиги номутахассис бўлганлиги сабабли ўларнинг муаммоларини бартараф етиш мақсатида уқўв курсини ташкил этиб берди. Ва шу куннинг ўзида укўв истагини билдирган ёшларнинг руйхати шакиллантирилиб уларни ўқитиш учун Педагогика коллежларидан уқитўвчиларни жалб этилиб тумандаги давлат мактабгача таьлим муассасалари ва ойлавий мактабгача таьлим муассасаларидан 150 нафар ёш номутахассис ходимлар жалб етилиб 3 та груҳ ташкил қилинди.