Сайт тест режиминде!

БОЛАЛАРИМИЗГА ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИНАН, ЯНГИ СОВҒА

БОЛАЛАРИМИЗГА ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИНАН ЯНГИ СОВҒА

2020 йил 11-декабрь  куни Амударё туманининг «Тош ёп» ОФЙда Давлат хусусий шерикчилик асосидаги “Зебо Қиличбой” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга  сенат қўмита раиси ўринбосари, сенатор Б. Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова, Туман хокими С.Йўлдашевлар қатнашди ва очиб бердилар.

Юртбошимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3651-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат хусусий шерикчилик асосидаги “Зебо Қиличбой” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида 2018 йил 9 июлда битим тузилди. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг лойиха қимати 2 миллиард 956 миллион 845 минг сўм бўлиб, шундан 2 миллиард 227 миллион сўм “Узсаноатқурулишбанк” тамонидан имтиёзли кредит ажратилди.

Хозирги кунда “Тош ёп ОФЙ” худудида 3-7 ёшли болалар сони 341 нафар бўлиб шундан 100 нафар бола Мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.                  “Зебо Қиличбой” давлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаш орқали яна 100 болани қамраб олиш режалаштирилмоқда, бундан ташқари ташкилот иш бошлаш натижасида 14 нафар ишсиз фуқоролар иш билан таминланади.