Сайт тест режиминде!

Журналистлар Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга “Имкон” давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида бўлди

Мазкур кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 августдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

120 ўринли ушбу ташкилот Оролбўйи болаларининг ҳаёт тарзини яхшилаш, соғлигида нуқсони бор ўғил-қизларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдам турларини кенгайтириш, уларни ижтимоий ҳаётга фаол мослаштиришга кўмаклашади.

Ташкилотимиз 2019 йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилган. Қурилишга 19 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Ташкилотимиз боғча ва реабилитация марказидан иборат.

Ташкилотимизга тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган эшитиш, кўриш, таянч-ҳаракат тизими, психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар қабул қилинади.Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотида 10 та гуруҳда таянч-ҳаракат тизими, психик ва нутқий ривожланиши ва эшитишида нуқсони бор 120 нафар бола таълим-тарбия олиб соғломлаштирилмоқда. Хозирги кунгача жами 240 бола боғчамизда таълим-тарбия олди.Шунингдек, реабилитация марказига 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган бола қатнаб даволанади, 537 нафар бола реабилитация марказига тиббий-психологик-педагогик комиссия йулланмаси билан руйхатдан ўтган ва шу кунгача жами 846 бола реабилитация курсларини олган, ўтган давр ичида жами боғчамиздан 47 бола соғломлаштирилиб оддий давлат боғчаларига ва мактабларга ўтказилди ва 32 қатнаб даволанувчи болаларда ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Ташкилотимиз хоналари миллий услубда, турли ўйинчоқлар ва эртак қаҳрамонлари макетлари билан безатилган. Реабилитация марказида аудио синф, сезиш муолажа хонаси, физиотерапия, массаж, жисмоний машқлар, мусиқа ва эртак билан даволаш, ижтимоий мослашув хоналари, бассейн мавжуд. Невропатолог, психоневролог, ортопед, педиатр, окулист, дефектолог, психолог каби тор мутахасислар болалардаги нуқсонларни аниқлаб, уларга зарур тиббий хизмат кўрсатади.

Ташкилотнинг реабилитация марказидаги шароитлар қуйидагича. Бу ерда болалар замонавий тиббий реабилитацион ускуналар, шунингдек, жисмоний машқлар,гидромассаж ёрдамида соғломлаштирилади. Мослаштирилган ўқув дастури асосида ҳар бир болага индивидуал ўқув маршрути тузилган бўлиб, тиббиёт ва педагог ходимлар улар орқали тиббий реабилитация ва ижтимоий мослашувга қаратилган даволаш-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш орқали болалар ривожланишидаги нуқсонларни бартараф этади.

Ташкилотимиз ошхонаси Жанубий Кореядан келтирилган замонавий ошхона ускуналари ва экологик тоза идишлар билан таъминланган бўлиб,болаларимиз соғлом овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда ва махсус меню асосида кунига 5 маҳал овқатлантирилади.

Ташкилотимизда Автотест майдончаси,уйин майдончалари,футбол ва баскетбол майдончалари мавжуд.

Ташкилотимиз ходимлари Жанубий Корея,Россия Федерацияси каби давлатларда малакаларини ошириб келишди ва олган билим ва кўникмаларини иш фаолиятида фаол қулланишмоқда. Доимий равишда Корея халқаро хамкорлик агентлиги ва Япония халқаро хамкорлик агентлиги билан мутаххассислар ва тажриба алмашиш фаолияти йўлга қўйилган.Шунингдек,доимий равишда Россия Федерациясидан реабилитация ускуналари  буйича экспертлар бизнинг ходимларимизга бевосита эмлаш  ва реабилитация жараёнларида билимларини оширишда ёрдам бермоқда.

 

 

 



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: