Сайт тест режиминде!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган муражаатга Расмий жабов

Бўзатов тумани  Эркиндарё  ОФЙ,  яшовчи фуқаро  Ажиниязова Шийрин Қошқарбаевнага

Сизнинг, Kar24 телеграмм каналида жорий этилган  мурожаатингиз бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилиб билдиради:

2020 йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-4581-сонли қарори қабул қилиниб унга кўра, 2019 йил 1 декабрга қадар мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишлари 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган БИТИМлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун Молия вазирлиги томонидан 2020 йил учун Давлат бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида 2020 йил 1 мартга қадар ажратилиши, бунда, кредитлар 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставка бўйича берилиши белгилаб қўйилди.

Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб 2018-2019 йиллар давомида белгиланган тартибда тузилган БИТИМлар бўйича кредитлар, шу жумладан:

– Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятларнинг маъмурий марказлари ҳамда вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда — 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;

– туманларнинг маъмурий марказларида — 15 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;

– туманларнинг бошқа ҳудудларида — 15 йил муддатга, шу жумладан,
3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича ажратилиши белгилаб қўйилганлиги;

– шунингдек, 2018-2019 йилларда белгиланган тартибда имзоланиб, молиялаштирилмаган ҳамда келгуси йилларда тузиладиган битимлар бўйича кредитлар ушбу битимларда назарда тутилган хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилиши (сотиб олиниши) лозим бўлган ишлар (товарлар) тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, тижорат банклари томонидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда давлат-хусусий шерикчилик асосида тузилган ва келгуси йилларда тузиладиган битимларни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорининг 6-бандига ҳамда 2020 йил 30 январдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4581-сонли қарорининг
5-бандига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини (қарзларини), хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайрия ишлари ҳамда грантларини жалб этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилган ва бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур пул маблағлари Молия вазирлиги ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг, ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ва хулоса асосида БИТИМ тузилади ҳамда лойиҳани молиялаштириш, тижорат банкларига тадбиркорлар томонидан тақдим этилган кредит ҳужжатларининг тайёргарлик даражаси ҳамда уларнинг гаров таъминоти мавжудлиги асосида тақсимот қилинади.

Агарда Сиз, берилган жавоб хатидан норози бўлсангиз юқори турувчи ташкилотларга ва судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот хизмати