Сайт тест режиминде!

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор “Айтмуратова Элеонора Асановна”га қарашли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг иш фаолияти бўйича журналист текшируви ўтказилганлиги тўғрисида Маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Журналистика фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуниннг 9-моддасига асосланиб 2021 йил
28 апрел куни ижтимоий тармоқларда тарқалган, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида «Боғча мудираси давлат пулини талон-тарож қилди» номли видео бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Матбуот котиби томонидан тегишли ходимлар иштирокида журналист текшируви ўтказилди.

2021 йил 29 апрел куни Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва мониторинг бўлими бошлиғи Б.Камалов билан биргаликда Чимбой тумани «Тағжап» ОФЙда рақамсиз уйда жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритадиган ЯТТ «Айтмуратова Элеонора Асановна»га қарашли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иморатининг ташқари томони ёғингаршилик туфайли деворлари кўшиб тушганлиги, лекин ичкарига кирганимизда боқча мудираси ва ходимлари иш ўринларида эканлиги, шу куни 20 та бола таълим олаётганлиги, ташкилотнинг ички ҳолати яхши безатилганлиги, жиҳозлар етарли даражада таъминланганлиги, ташкилотда карантин қоидаларга тўлиқ амал қилинган ҳолда иш фаолиятини юритаётганлиги аниқланди.

Биз, якка тартибдаги тадбиркор “Айтмуратова Элеонора Асанова”нинг иш фаолияти билан яқиндан танишганимизда мазкур тадбиркорга оилавий НМТТ фаолиятини ташкил этиш учун Чимбой тумани Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан 2018 йил 6 декабр кунги №3/2143-сонли берилган хулосаси ҳамда Чимбой тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси томонидан  2018 йил 13 декабр кунги 8/10-2702-сонли берилган хулосаси асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва тадбиркор ўртасида 2019 йил 27 март куни 1809-0/01-сони билан рўйхатга олинган битим тузилган ҳамда Чимбой тумани ҳокимлиги томонидан 2019 йил 10 май куни берилган рухсатнома асосида ўз иш фаолиятини бошлаган.

Мазкур оилавий НМТТ 2019 йил 10 май ойидан бошлаб 2020 йил 15 март кунигача, яъни Республикамизда карантин ҳолати жорий этилгунга қадар фаолият юритиб келган ҳамда 2020 йил 16 март кунидан 2020 йил сентябр кунигача оилавий НМТТ фаолияти вақтинча тўхтатилган. Карантин ҳолати қатъий жорий қилинган давр оралиғида ушбу тадбиркорга туман Молия бўлимидан ҳеч қандай молиявий харажатлар ажратилмаган.

Республикамизда карантин ҳолати юмшатилиб боғчалар фаолиятига рухсат берилгандан сўнг, Чимбой тумани Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг 2020 йил 7 сентябр кунги 3/1404-сонли хулосаси асосида ушбу оилавий НМТТ ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Шунингдек, «Айтмуратова  Элеонора  Асановна»  оилавий  нодавлат  мактабгача  таълим  муассасасида 2 та  ходим иш билан таъминланган. Улар билан суҳбатлашганимизда боқча мудираси томонидан ҳечқандай ходимларига нисбатан таъзийқ ўтказмаганлиги, карантин ойларида ойлик олмаганлиги ва боқча сентябрь ойидан бошлаб ишлаб турганлиги, ишлаган ойидан бошлаб ойлик маошларин  вақтида олиб турганлигин айтиб ўтти ва тушинтириш хатларин берди.

Хулоса ўрнида: Чимбой тумани  «Тағжап»  ОФЙ  рақамсиз уйда  жойлашган давлат-ҳусусий  шекрикчилик  асосида  фаолият  юритаётган                 ЯТТ «Айтмуратова  Элеонора  Асановна»  оилавий  нодавлат  мактабгача  таълим  ташкилоти 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб иш фаолияти йўлга қўйилган, ҳозирда 20та нафар болалар тарбияланмоқда. Тадбиркор давлат маблағларини мақсадсиз сарфланганлиги ёки талон-тарож этганлиги ҳолатлари аниқланмади.

 

Қорақалпоғистон  Республикаси  Мактабгача  таълим  вазирлиги, Ахборот хизмати