Сайт тест режиминде!

Беруний тумани мактабгача таълим ташкилот мудиралари билан учрашув бўлиб ўтди

Беруний туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилоти директорлари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирининг ўринбосари Т.Байжанов, соғлом овқатлантириш бўлимининг бошлиғи Ш.Мамутов,  мутахассислари А.Реймов, Р.Ешмуратов  ва мактабгача таълим бўлими мудири Д.Абдуллаевлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2019 йил 25-июн санасидаги 626-сонли қарори асосида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий мақсад ва вазифалари, соғлом овқатлантиришни  ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар, соғлом овқатлантиришни ташкил этишда иштирок этадиган ходимларнинг вазифалари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувда  барча ташкилот раҳбарлари ўзлари қизиқтирган саволларига керакли бўлган жавобларини ва тавсияларини олишдилар.

ҚР Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати