Сайт тест режиминде!

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқаъла туманида 2 та мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

“Қирққизобод”  овул фуқаролар йиғини  ҳудудида   100 ўринга мўлжалланган “Қирққиз ғунчалари” давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирларида туман ҳокими С.Авезов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилдилар.

Барча қулайликларга эга бўлган ушбу таълим ташкилотида 20 нафар ёшлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

Умумий қиймати 3 млрд. 450 млн. сўм бўлган ушбу лойиҳани амалга ошириш учун давлатимиз томонидан 3 млрд. сўм 1 % ли имтиёзли кредит маблағи ажратилди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотида 4 та гуруҳ, яъни кичик, ўрта ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда болажонлар рус, инглиз тилларини ҳам ўрганиш имкониятига эга бўлишади. Бундан ташқари спорт тўгараклари болаларни ёшлигиданоқ ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишларига хизмат қилади.

 

*******************

Кейинги манзил Амиробод  овул фуқаролар йиғини  ҳудудида бунёд қилинган “Амиробод ғунчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Қурилиш ишларига смета баҳоси 500 млн сўм пул сарфланган ташкилот бугун замонавий қиёфага кирди. 50 ўринга мўлжалланган бу ташкилотда 10 нафар ишчи ходимлар иш  билан таъминланди. 30 июн ёшлар куни арафасида фойдаланишга топширилган мазкур ташкилот қишлоқ аҳолиси учун ва болажонлар учун муносиб совға бўлди.