Сайт тест режиминде!

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2021” танловининг Беруний тумани босқичи бўлиб ўтди.

Беруний туман мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов низом асосида 3 та шартдан иборат бўлди.

1-шарт Танлов иштирокчисининг педагогик фаолияти бўйича “Интернет-портифолио”си.

2-шарт  Танлов иштирокчисининг мактабгача таълим ташкилотида педагогик фаолиятини, ижтимоий иштирокини, шаҳсий ютуқларини ва машғулотларни акс эттирувчи видеоролик.

3-шарт  Иштирокчининг ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларни акс эттирувчи материаллари ва ижодий ишлари, фаҳрий ёрлиқлари ҳамда дипломлари, халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштирокини акс эттирувчи ҳужжатлар тўплами.

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танлов шартлари ташкилий қўмита томонидан ҳаққоний баҳолаб борилди ва “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” , “ Энг яхши ғоя муаллифи”, “ Мохир қўл устаси” номинациялари бўйича танлов ғолиблари аниқланди:

 

Танлов натижасига асосан:“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўрин Рейимбаева Шохиста Полатжановна 1-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўрин Абдувалиева Ойгул Абдувалий қизи 20-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 1-ўрин Шамуратова Ирода Ғафуржон қизи 19-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси,   “Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси бўйича 1-ўрин Жуманазарова Сохибжамол Махсет қизи 38-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, “Моҳир қўл устаси” номинацияси бўйича 1-ўрин Юлдашева Турсуной Комилжановна 18-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари  ғолиб деб топилди ҳамда муносиб тақдирланди.