Сайт тест режиминде!

Тўрткўл туманинда «Йилининг энг якши тарбиячиси-2021» танлови бўлиб ўтди.

2021 йил 23-июн куни Тўрткўл туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-ДМТТда юқори тажрибали педогогларни аниқлаш хамда кўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодкорлигини ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш, келгусида иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида      “Йилининг энг якши тарбиячиси-2021” кўрик танлови ўтказилди. Танлов 3 босқичда ва 5 та номинация бўйича олиб борилди.

Танловда 1- ўринларни олган педагоглар:

“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 9-ДМТТ методисти М.Қодирова

“Энг яхши ижодкор” номинацияси бўйича 17-ДМТТ тарбиячиси Л.Алмасова

“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 20-ДМТТ тарбиячиси  Н.Раззакова

“Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси бўйича  6-ДМТТ методисти Э.Жуманиёзова

“Мохир қўл устаси” номинацияси бўйича 4-ДМТТ тарбиячиси Л.Бекчанова ғолиб бўлдилар.

Иштирокчилар Тўрткўл тумани мактабгача таълим бўлими ва таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл тумани бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбахо совғалари билан тақдирланди. Ғолиблар Республика босқичига йўлланма олишди.