Сайт тест режиминде!

Асосий талаблар

Болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби тўғрисида

маълумот

Болаларни мактабгача таълим муассасига жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ва унинг тартиби

  1. Давлат мактабгача таълим муассасасига йулланма олиш ёки навбатга туриш учун хабарнома олиш йўриқномаси.

1.1. Электрон рақамли имзо калити:

Мурожаат бериш учун ЭРИ калити зарур. Калит Давлат хизматлари марказидан олинади. Уни олиш учун паспорт ва СТИР рақами керак. ЭРИ калити нархи бепул ёки 17224 сум. Ушбу пулни банк ёки телефондан Click тизими орқали тўлашингиз мумкин.

1.2. Бўш ўринлар ҳақида маълумот:

Бўш ўринлар ҳақида Давлат хизматлари портали ёки Мактабгача таълим вазирлигининг http://emis.mpe.uz/core (парол/логин otaona/ otaona) порталидан билишингиз мумкин.

1.3. Мурожаат бериш:

Мурожаатни Давлат хизматлари марказларига фуқоралик паспорти билан ёки электрон рақамли имзо ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (http://my2.gov.uz) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

1.4. Мурожаатни имзолаш:

Мурожаатни ЭРИ калити билан имзолаш керак. ЭРИ калити сирли сўз билан ҳимояланган.

1.5. Йўлланма ёки хабарномани олиш: 

Боғчадаги мавжуд ўрин ёки боланинг ёшига қараб, мурожаат юборилгандан сунг 1 иш куни ичида йўлланма ёки хабарнома олишингиз мумкин.

  1. Имтиёзларга ким ҳақли?

2.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2007 йил 25 октябрдаги 225–сонли Қарорига мувофиқ қуйидаги болалар:

  • I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • Уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
  • ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофазо қилиш органлари ходимларининг болалари;
  • талабалар ва педагогларнинг болалари, етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
  • бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
  • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.
  1. Нималарга этибор бериш керак?

3.1. Қайси боғча?

Регламент амал қилиши болаларни давлат ихтисослаштирилган, нодавлат, ташкилотларга тегишли мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишда татбиқ этилмайди.

3.2. Боланинг ёши, турар жойи?

Хизмат олганингизда боланинг ёши ва турар жойи аҳамияти йўқ, 3ёшдан кичик болага ҳам мурожаат беришингиз мумкин. Лекин болангиз 3ёшдан кичик бўлса, сиз фақатгина навбатга турганингиз ҳақида хабарнома оласиз (19.07.2017й. 528-сон ВМҚ га биноан)

3.3. Ҳужжатлар:

Мурожаат қилганингизда ёнингизда фақат Сизнинг паспортингиз ҳамда фарзандингизни туғилганликги ҳақида гувоҳномаси бўлиши керак. Сиздан регламентда кўрсатилган маълумотларни, шунингдек бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

 



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: