Сайт тест режиминде!

2018-йил 31-июль куни Нукус шахридаги 48 сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар орасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Ёзги соғломлоштириш даврини тўғри ташкил этиш мақсадида муассасанинг чора-тадбирлар режасига киритилган ушбу спорт мусобақа Нукус шахри 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда  юқори савияда ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари асосан мусобақа ўтказиш учун ишлаб чиқилган  дастурда белгиланган 4 та шарт бўйича ўз-ора куч синашди. Ғолиб деб топилган жамоалар ва ҳар бир иштирок этган тарбияланувчилар 1,2,3-даражали дипломлар ва эсдалик совғалар  билан тақдирланди.   



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: