Сайт тест режиминде!

“Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишда янги «Аутсорсинг» усули.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2017 йилдаги ПҚ-3261-сонли  қарори  3-банди  ижросини  ва  Бош вазирнинг 2017 йил 9-октябрь кунидаги йиғилиш баёни мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга доир бўлиб болажонларни сифатли овқатлантириш тизимига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу асосда Нукус шахар Хокимлигининг 2018 йил 11-сентябрдаги 123-сонли Фармойиши қабул қилинди. Нукус шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг тизимини жорий қилиш учун тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мақсадида ушбу йўналишда зарур малака ва тегишли талабларга мос тадбиркорлик субъектлари таклифлари ўрганиб чиқилди. Якунда синов тариқасида   «Табассум Нукус» маъсулияти чекланган жамиятига   6,12,14,46-сонли,  «Нукус Азиз саўда» маъсулияти чекланган жамиятига   26, 27, 48–сонли,  «Нукус барака саўда»  маъсулияти чекланган жамиятига 34,35-сонли, «Идеал Нукус»  маъсулияти чекланган жамиятига 20-сонли мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг тизими бўйича болаларни овқатлантириш йўлга қўйилмоқда.

Аутсорсинг тизими. Бунда бириктирилган корхона МТМ ошхонасини ижарага олиб, унда белгиланган санитар-гигиеник талаблар асосида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этади.

Аутсорсинг усули соғлом овқатлантиришни ташкил этишда тарбияланувчининг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда уларни рационал овқатлантиришни таъминлашни кўзда тутувчи усул ҳисобланади. Аутсорсинг усули мактабгача таълим муассасаларига ҳар томонлама қулайлиги билан айниқса муассаса раӽбарларининг  фаолиятига қўл келади. Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, уни сақлаш каби юмушлардан ҳоли бўлиб, муассасада таълим-тарбияни ривожлантириш борасида изланишга етарлича вақти бўлади. Тарбиячилар ҳам кўпроқ вақтини болажонлар билан машғулот ўтказишга сарфлайди. Бу бугунги кунда мактабгача таълим тизими зиммасига юкланаётган таълим-тарбия жараёнини сифат самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: