Сайт тест режиминде!

Тўрткўл туманида 2018 йил 10-ноябр куни бир кунда 6 та Оилавий нодавлат боғчалар ва 1та Давлат хусусий шерикчилик асосида “Фарход-Ширин” номли Нодавлат боғчалари очилди.

Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595 сонли қарори  ижросини таъмирлаш мақсадида Тўрткўл туманида 2018 йил 10-ноябр куни бир кунда 6 та Оилавий нодавлат боғчалар ва Давлат хусусий шерикчилик асосида “Фарход-Ширин” номли  Нодавлат  боғчалари  очилди.

Олис қишлоқ  жойларида  яъни Ёнбошқаъла ОФЙ, Келтеминор ОФЙ, Тозабоғёп ОФЙ, Уллубоғ ОФЙ, ва Шўрахон ОФЙ ларда  ахоли зич жойлашган худудларда оилавий нодавлат боғчалари ишга туширилди.

Бу оилавий боғчаларга 150 нафар 3-7 ёшли болажонлар камраб олинишига эришилди.

Қишлоқ жойларида  оилавий нодавлат боғчаларни очилиши ота-оналарни жуда хурсанд қилди, сабаби ота-оналар фарзандларини узоқда жойлашган боғчаларга олиб бормасдан уйига яқин жойдаги оилавий нодавлат боғчаларига фарзандларини жойлаштириш имкони туғилди.

Шунингдек шу куни Кўна Тўрткўл ОФЙ да Нодавлат хусусий  шерикчилик асосида ташкил этилган “Фарход-Ширин” номли нодавлат боғча ишга туширилди. Ва бу боғчага  ёшидаги 30 нафар болажонлар қабул қилинади.

Ота-оналар, кенг жамоатчилик боғчаларнинг очилишида қатнашдилар ва фарзандлари учун боғчаларда яратилган шароитлардан мамнун бўлдилар.

Оилавий нодавлат боғчаларининг ва Нодавлат хусусий шерикилик асосидаги боғчанинг очилиш тадбирларига Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман хокими Н.М.Худайбергенов ва туман мактабгача таълим бўлими мудири Р.Ю.Розумбетовалар қатнашдилар.



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: