Сайт тест режиминде!

2018-йил 4-декабр куни Хўжайли туманида 5та давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими булиб утди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017-йил 30-сентябрдаги ПФ-5198-сонли Қарори ҳамда 2018 йил 5-апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш ва мактабгача таълимнинг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш мақсадида Хўжайли туманида 2018-йилги дастурга давлат-хусусий шериклик асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорнинг 13-бандига асос ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30-июль кунги 595-сонли қарорларига асосланиб Хўжайли тумани ҳудудидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.
Хўжайли тумани Саманкол ОФЙ, «Ойбек» массивидан «Золушка», Сууенли МФЙ ҳудудидан «Baby Lion», «Парвоз» МФЙ ҳудудидан «Қалдиргоч», «Радуга» ва «Киркинши» МФЙ ҳудудидан «Солнышко» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилди. Мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросимига Қорақолпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова, туман ҳокими Ж.Ермашев ва туман мактабгача таълим булим мудири Г.Халмуратова ва бошқалар қатнашди. Муассасанинг очилиш кечасига болажонларнинг қизиқарли ашула ва рақслари қуйиб берилди. Муассасада замоновий анжомлар ва бошқа шароитларга, имкониятларга эга хоналарда болаларга инглис тили, рус тили, каштачилик тугараклари ва спорт турларидан куркам гимнастика, шахмат, шашка тугараклари болажонларнинг вақтини мазмунли ўтказишга ташкиллаштирилган. Туман бўйича 3-7 ёшдаги болалар 11485 бўлиб, шундан 32 фоизи қамраб олинган. Қолган қамралмаган болалар ушбу очилаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 120 бола қамраб олинди. Бундан ташқари яна 5-та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очиш режалаштирилмоқда.   _

 



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: