Сайт тест режиминде!

2018 йил 7-декабр куни Элликқалъа туманида 3 та давлат мактабгача таълим муассасаси ва 1 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ва Ҳукуматимиз қарор ҳамда Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида барча соҳалар қаторида мактабгача таълим соҳасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Президентимизнинг чиқараётган фармон, қарорлари негизида Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари белгиланди.
Элликқалъа туманида 12665 нафар 3-6 ёшли болалар бўлиб, улардан 3145 нафари мактабгача таълим муассасаларига тортилган. Ҳозирда 26 та давлат мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июл кунги ПҚ-3822-сонли қарори асосида тумандаги Қирққиз ОФЙ худудида жойлашган 17-сонли мактабгача таълим муассасасига 1 млрд 609 млн 610 минг сўм маблағ, Қиличиноқ ОФЙ худудида жойлашган 24- сонли мактабгача таълим муассасасига 2 млрд 438 млн 710 минг ажратилиб капитал тамирланди “Обод қишлоқ дастури” асосида ҳам туманда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Навоий овул фуқаролар йиғини худудидаги 15-сонли мактабгача таълим муассасаси ободонлаштирилиб таъмирлаш ишлари олиб борилди. 15-сон мактабгача таълим муассасига 974 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилиб болажонлар учун ёзги айвончалар қурилиб, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595 сонли қарори ижросини таъмирлаш мақсадида Элликқалъа туманида 2018 йил 7-декабр куни 1та Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Очилиш мараосимида Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари Т.Байжанов, Элликқалъа туман Хокими С.Авезов, Туман мактабгача таълим бўлими мудири Х.Моминовлар ҳамда бир қатор корхона ва муассасалар рахбарлари, маҳаллий фуқаролар қатнашдилар



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: