Сайт тест режиминде!

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 2018-йил 7-декабрда давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган “Happy indigo” номли мактабгача таълим муассасаси ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 25-июньдаги 475-сонли қарори талаблари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 2018-йилнинг 7-декабрь куни давлат хусусий шериклик асосида 100 ўринга мўлжалланган “Happy indigo” номли Кирманова Оғулгул бошчилигидаги мактабгача таълим муассасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросиминда дастлабки сўз Тахиатош тумани ҳокими Ф.Е.Алламбергеновга берилди. У кечага ташриф буюрганларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами ва мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими  билан табриклади.

Ундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги номидан Курбанова Нуржамал сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклаб, мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар тўғрисида айтиб ўтди.

Тахиатош тумани “Нураний” жамғармаси раиси, сектор рахбарлари сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан табриклади.

Маросим Тахиатош тумани Маданият уйи хизматкорлари ва мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари иштирокидаги концерт   дастури билан давом эттирилди.



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: