Сайт тест режиминде!

2018 йил 29-декабр куни Хўжайли туманида «Xodjeyli Baby Garden» нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан 2018 йилги дастурига тадбиркор Утемурат Панаевнинг «Xodjeyli Baby Garden» нодавлат мактабгача таълим муассасаси Хўжайли тумани Шағалакол МФЙдан бепул ер бериш асосида янги қурилиш шаклидаги 75 ўринли  муассаса барпо қилиш таклифини киритди. Лойиҳа қиймати 3 900 млн. сўмни ташкил қилиб, банк томонидан 2 385 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Қурилиш ишлари якунланиб, 2018 йил 29-декабр санасида очилиш маросими бўлиб ўтди. Муассасани Жоқарғи Кенгаш раиси ўринбосари Ҳамроев Атажан Каримович ҳамда туман ҳокими Ермашев Женгис Маротович очиб берди. Оммавий ахборат воситаларидан Ўзбекистон 24 информацион телеканали мухбирлари иштирок этди. Маросим иштирокчилари муассаса биноси билан танишиб чиқди ҳамда сифатли ва самарали қурилиш ишлари учун тадбиркорга давлатимиз томонидан катта миннатдорчилик билдирилди.

Шунингдек, тадбиркор Утемурат Панаев томонидан муассаса хизматлари учун ўз ҳисобидан “DAMAS” автомашинаси совға қилинди.

Биз тадбиркорга ва унинг ишчи жамоасига Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Хўжайли туман ҳокимияти томонида катта миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбиркорнинг ишларида мувафақиятлар тилаб қоламиз.      



Spelling error report

The following text will be sent to our editors: